Қарздор корхоналарнинг савдо дўкони хатланди

Қарздор корхоналарнинг савдо дўкони хатланди

Қарши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан жавобгарлар «Пойдевор строй» ҳамда «Суҳроб сардор қурилиш» МЧЖ ҳисобидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фойдасига 34 минг АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундирилиши лозим бўлган. Ушбу қарздорлик ундирувини гаровдаги савдо дўконига қаратиш белгиланган.

Бироқ жамият раҳбарияти бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, қарздорлик бартараф этилмаган.

Жорий йилнинг 16 апрель куни Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида банк вакиллари билан биргаликда мазкур савдо дўкони хатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!