Қаршидаги дўконлардан бирида харидор жиноятга қўл урди

Қаршидаги дўконлардан бирида харидор жиноятга қўл урди

Қарши шаҳридаги “Орзу” бозорида кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи Р.Х. харидор кўплигидан қўли-қўлига тегмади.

Тушлик ўтиб, мундоқ кассасига қараса, пулнинг чўғи кам. Дарҳол ҳисоб-китоб қилиб, 2 миллион 200 минг сўм камлигини билди-ю, Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.

Ўрганишлардан сўнг шу куни соат тахминан 14:00ларда нотаниш бир фуқаро дўконда ўзини харидордек кўрсатиб, сотувчини чалғитиб, кассадан пулларни ўғирлаб кетгани маълум бўлди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғри қўлга олинди. У Косон туманидаги “Ушоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи муқаддам судланган Х.К. экан.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!