Қаршида ЙПХ ходимасига айланган "Tik-tok"чи қиз ва унинг шериги жазоланди

Қаршида ЙПХ ходимасига айланган "Tik-tok"чи қиз ва унинг шериги жазоланди

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган ички ишлар органларининг ЙҲХБ формасидаги қиз ва йигитларнинг видеолавҳаси атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш., Х.Х.лар қонун билан қўриқландиган давлат органлари вакилларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Лекин бу ҳолат қонунда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу иккита видеолавҳа юзасидан тўпланган ҳужжатлар яқинда ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқ фаоллари содир этган ҳолат Ўз Р. МжТКнинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланиб, ЙҲХБ формасидаги қиз Э.Д.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари ва ҳайдовчи ва ЙҲХБ инспектори вазифаси бажарган йигитлар Я.Ш. X.X.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!