Қаршида қотиллик: кир ювувчи аёлнинг эри омбор мудирини ўлдирди

Қаршида қотиллик: кир ювувчи аёлнинг эри омбор мудирини ўлдирди

Аввалроқ Қаршидаги боғчада эр ўз хотинини рашк қилиб бошқа эркакни ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, воқеа содир бўлган “Юлдузча” номли боғча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси юрисдикцияси доирасида жойлашган ва у ерга ходим олиш ҳамда бўшатиш ИИБ туман бўлими томонидан амалга оширилади. 18 декабр куни бўлиб ўтган воқеада боғчанинг омбор мудири ўлдириб кетилгани маълум бўлди. Уни боғчадаги кир ювувчи ходимнинг эри ўлдирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан ЖКнинг 97-моддаси (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!