Қаршида жанжал: икки киши пичоқланди

Қаршида жанжал: икки киши пичоқланди

2019 йил 9 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи 33 ёшли Қ.О. иш жойида ўзаро жанжал туфайли Бодомзор маҳалласида яшовчи 28 ёшли С.Б.нинг бел ва қорин қисмига ҳамда Лолазор кўчасида яшовчи 28 ёшли Б.Ю.нинг қорин ва бўйин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, С.Б. ва Б.Ю.лар касалхонага ётқизилганлар. Қ.О. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!