Қаршида «автомобиль бозори» раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

Қаршида «автомобиль бозори» раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

Қаршида «автомобиль бозори» раҳбарларининг ноқонуний фаолияти юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар «Ихтисослаштирилган автомобиллар бозори» МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар 2015—2018 йиллар ва 2019 йилнинг 10 ойи давомида бозорда фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлардан ундирилган 3,5 миллиард сўм ижара тўловларининг 1,3 миллиард сўмини ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!