Қарши 15 августгача ёпилди. Шаҳрисабз эса...

A A A
Қарши 15 августгача ёпилди. Шаҳрисабз эса...

Қашқадарёда 27 июль соат 00:01дан бошлаб 15 августгача бир қатор қўшимча чекловлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят махсус комиссияси хабар берди.

    Хабарга кўра, бу вақтда барча турдаги транспорт воситаларининг Қарши шаҳрига кириши ва ҳаракатланиши чекланади. Фақат қуйидаги ҳолатларда мазкур чекловлар истисно этилади:

    • фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашгани, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориш-келиш;
    • қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ташиш билан шуғулланувчилар;
    • қурилиш ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли жиҳоз, хомашё материалларини ташишга мўлжалланган автомашиналар.

    Маълум қилинишича, 15 августгача Қарши шаҳрида автотранспорт воситалари ҳаракати бутунлай тўхтатилади. Яъни бутун сутка давомида (ҳатто эрталаб 07:00дан 10:00гача ва кечки пайт 17:00дан 20:00гача ҳам) вилоят марказида автотранспортда ҳаракатланиш тақиқланади. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва бошқа туманларида эса автотранспорт воситалари эрталаб соат 07:00дан 10:00гача ва кеч соат 17:00дан 20:00гача тегишли ҳудуд доирасидагина ҳаракатланиши мумкин.

    Хабарларда махсус рухсатномага эга ва ҳаракатланиши учун стикер талаб этилмайдиган автотранспортлар масаласига аниқлик киритилмаган.

    Қайд этилишича, вилоят ИИБ вилоят телерадиокомпанияси билан биргаликда мунтазам равишда карантин талаблари ва чекловларини риоя этмаётган ташкилот ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат, умумий овқатланиш корхоналари ҳамда фуқароларни аниқлаш бўйича қўшма рейдлар ўтказиб, танқидий кўрсатувларни эфирга узатиб боради.

    Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида йўналишсиз таксилар сони 3 бараваргача қисқартирилади.

    Республика махсус комиссиясининг 16 июлдаги йиғилиш баёни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, вилоятдаги рўйхатга олинган ваколатли транспорт ташкилотлари (уюшмалар) томонидан аниқ давлат рақами кўрсатилиб, рухсат берилган йўналишсиз такси автомашиналаригина ҳаракатланади.

    Вилоят ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ва Транспорт бошқармаси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи йўловчи ташиш таксилари ҳамда ҳайдовчиларининг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг белгиланган ҳудуддан ташқарида фаолият олиб бормасликлари устидан қатъий назорат ўрнатади.

    Вилоят Транспорт бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидемиологик назорати маркази йўналишсиз таксиларга ҳар 4 соатда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олиш мақсадида махсус дезинфекциялаш нуқталарини ташкил этиш ва дезинфекциялашни рўйхатга олиш механизмини йўлга қўяди.

    Қашқадарё вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Шерзод Норбобоев тартибга амал қилмаган ҳайдовчиларга қатъий чора кўрилишидан огоҳлантирди.

    «Хабарингиз бор, ҳозирги карантин шароитида йўналишсиз такси фаолиятига ҳам маълум талаблар асосида рухсат этилган.  Қарши шаҳрида 111та ташувчи корхона тасарруфидаги 1666та йўналишсиз такси аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бироқ йўналишсиз таксида йўловчи ташишда баъзида карантин талабларига беписанд қараш, транспорт воситасининг вақтида дезинфекция қилинмаслиги, жиҳозланиши талабга жавоб бермаслиги ва шунга ўхшаш айрим камчиликларни эътиборга олиб, туманлар (шаҳар) марказларида йўналишсиз таксилар сонини чеклаш мақсадга мувофиқ деб топилди. 

    Ўрганиш натижасида ушбу миқдорни 3 бараваргача қисқартириш мавжуд эҳтиёжни қоплаш учун етарли бўлиши ҳисоб-китоб қилинди. 
    Шу тариқа, ташувчи корхоналар билан келишган ҳолда туман (шаҳар)лар марказларида муайян вақт оралиғида йўловчи ташиши мумкин бўлган йўналишсиз таксилар рўйхати шакллантирилди. 

    Бу чорани қўллашдан мақсад – аҳоли орасида мулоқотни камайтириш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқишнинг олдини олиш, касаллик тарқалишига йўл қўймасликдан иборат. Шунингдек, таксиларнинг карантин қоидаларига амал қилишини назорат қилиш ҳам осонлашади. Қолаверса, йўналишсиз таксиларнинг фақат ўз ҳудудида фаолият олиб бориши лозим бўлади.

    Рўйхат асосида қатновга чиқариладиган йўналишсиз таксиларнинг карантин қоидаларига қатъий амал қилиши вилоят Транспорт бошқармаси ва вилоят ЙҲХБ ҳамкорлигида мунтазам назорат қилиб борилади. Транспорт воситаси ҳар 4 соатда дезинфеция қилиниши, машина салони шаффоф материал билан ажратилиши, фақат 2 нафар йўловчини орқа ўриндиққа миндириш, салонда антисептик воситаларнинг бўлиши, тозаликка эътибор бериш асосий талаблар сирасига киради.

    Белгиланган тариф асосида йўловчи ташиш лозим бўлади. Буларга риоя этмаган ҳайдовчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилади, такси ҳайдовчисининг йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензия варақасини бекор қилишгача борилади.

    Фурсатдан фойдаланиб, ташувчи корхона ва йўналишсиз такси ҳайдовчиларига юзланмоқчиман. Ҳурматли ташувчи, корхоналар раҳбарлари, қатновга чиқишдан аввал йўналишсиз таксиларни ҳар куни эрталаб техник кўрикдан, ҳайдовчиларни эса тиббий кўрикдан ўтказишни унутманг. Бу масалага ҳар қачонгидан жиддийроқ қарашингизни сўраймиз. Ўз навбатида, шакллантирилган рўйхатга кирмаган йўналишсиз таксиларнинг ўзбошимчалик билан қатновга чиқмаслигини таъминлашингиз даркор. Бу борада жавобгарлик шахсан ташувчи корхонага юклатилади.

    Ҳурматли йўналишсиз такси ҳайдовчилари! Карантин қоидаларига оғишмай амал қилинг. Транспорт воситасини белгиланган ҳар 4 соатда дезинфеция қилишга асло лоқайд бўлманг. Салонда антисептик воситалар бўлишини таъминланг. Ниқобсиз йўловчиларга хизмат кўрсатманг. Ошиқча одам олманг. Салонни ажратиб турувчи шаффоф материал озода бўлиши ва яроқсиз ҳолга келганда янгилаб турилишига эътибор қаратинг. Ҳозирги қийин вазиятда йўлкирани асоссиз ошириб юборманг.

    Шу ўринда йўловчиларга ҳам талаб ва тавсияларимиз бор. Аввало эҳтиёжсиз, беҳуда кўчага чиқмасликни сўраймиз. Вазият тақозо этса, фақат қонуний фаолият кўрсатаётган (таниш белгилари бўлган, сариққа бўялган), белгиланган тартибда жиҳозланган йўналишсиз такси хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ноқонуний кира қилаётган, дезинфекция қилинмаган уловга миниб, ўз саломатлигингизни хавфга қўйманг.

    Карантин шароитида мавжуд қоидаларга риоя этмай, шунингдек, ноқонуний фаолият кўрсатаётган, йўлкирани асоссиз оширган таксиларга дуч келсангиз, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасида ташкил этилган (0375) 227-00-72 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Мавжуд қоидаларга тўлиқ амал қилсак, касалликни тезроқ енгишга, унинг тарқалиши хавфини камайтиришга эришамиз», – деган вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

    Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

    АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

    Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

    Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

    «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

    Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

    Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

    Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

    Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

    «Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

    Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

    Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

    Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади. Бу ҳақда бир мунча вақт олдин расман эълон қилинган эди.

    Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

    РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

    Хитой аҳолиси Франция даражасида қисқариши мумкин: Иқтисодиёт хавф остида

    Хитойдаги депопуляция (аҳоли сонининг камайиши) кўлами 60 миллион кишига етиши мумкин.

    Англия Кубоги финали: «Уэмбли»да «Манчестер Сити» ва «Челси» тўқнашуви

    Англия Кубогининг 2025/26 йилги мавсуми финалида «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

    Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

    Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

    Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

    Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

    Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

    Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

    Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

    Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

    Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

    Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

    «Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

    Навоийда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор!

    Бугун, 2 май куни Зарафшон–Фасфарит автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Хитой АҚШ санкцияларини бажаришдан бош тортди

    Тегишли қарор Хитой Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинди.

    Туркманистоннинг дунёга очилиш йўлидаги илк ва эҳтиёткор қадамлари – Reuters

    Дунёнинг энг яккаланган мамлакатларидан бири ҳисобланган Туркманистонда сўнгги пайтларда сезиларли ўзгаришлар кузатилди.

    Эрон АҚШ билан уруш "катта эҳтимол билан" қайта бошланишини маълум қилди

    Ушбу огоҳлантириш Доналд Трампнинг Теҳрон томонидан воситачи Покистон орқали тақдим этилган янги тинчлик таклифидан қаноатланмагани ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлди

    Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

    Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

    Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

    Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

    Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

    Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.

    Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

    Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган.

    Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

    Маликалардан бири Амалия ўтган йилларда ҳам таҳдидлар олган эди.

    Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

    Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар олган вақтида ушланди

    Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган

    Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

    Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

    Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

    ​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган.

    Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

    Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.

    Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

    Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

    Даҳшат: Сирдарёда иккинчи хотин бўлган аёл эрининг қонуний хотини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

    Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

    Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

    У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

    Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

    Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

    2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

    Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

    2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

    Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

    Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

    2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

    Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

    Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

    Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

    Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.