Қарағандада сув тошқини юз берди

Қарағандада сув тошқини юз берди

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳари кўчалари ёққан кучли ёмғир туфайли сув остида қолди.

Ижтимоий тармоқларда Қарағанданинг канализацияси сув оқимига бардош бера олмаётганини кўрсатадиган кўплаб видеолар тарқалмоқда. Табиий офат оқибатида шаҳар марказидаги кўчалар, автомобиллар ва жамоат транспорти сув остида қолган. Фуқаролар кўчаларда тизза бўйи сув кечишга мажбур бўлмоқда.

Қарағандада жорий йилнинг август ойида ҳам кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳар кўчалари сув остида қолган эди, деб хабар беради tengrinews.kz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!