Қамоқхонада исён кўтарилди: уч назоратчи ва 29 маҳбус ҳалок бўлди

Қамоқхонада исён кўтарилди: уч назоратчи ва 29 маҳбус ҳалок бўлди

19 май куни Душанбе шаҳридан 15 километр узоқликда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ тартибдаги колонияда юз берган исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон адлия вазири ўринбосари, Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров РИА Новости га маълум қилган.

Исён давомида колониянинг уч нафар назоратчиси ва 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Уларнинг саккиз нафари маҳбусларнинг ўзи томонидан ўлдирилган , деган у.

Тожикистон Адлия вазирлиги хабар беришича, 19 май куни соат 20:30да Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасига қарашли, Вахдат шаҳридаги 3/2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида 30 нафар ўта хавфли маҳбус пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланиб, колониянинг 3 нафар ходимини гаровга олишган ва уларни ўлдиришган. Сўнги улар қамоқхонадан қочишга уринишган.

Ушбу колония Тожикистон Адлия вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфига киради, унда қарийб 1500 маҳбус сақланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!