“Музокара жараёнини ўзим олиб боришимга тўғри келади”, деди Трамп.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин, Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокаралар яқин орада бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Бедминстерда (Нью-Жерси) бўлиб ўтган суҳбат чоғида журналистларга маълум қилди.
АҚШ президентининг фикрича, Путин ва Зеленский ўртасидаги кучли нафрат сабаб учрашувда воситачиликни ўзи олиб боришига тўғри келади.
“Музокара жараёнини ўзим олиб боришимга тўғри келади. Улар бир-бирини жудаям ёмон кўради, шунинг учун бунга аралашишим зарур”, — дея таъкидлади Трамп.
Трамп, шунингдек, учрашув формати ҳали ҳам муҳокама қилинаётганини, бироқ у албатта АҚШнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтишини таъкидлади. Президент бўлажак маслаҳатлашувларнинг асосий вазифаси Россия-Украина можаросини ҳал қилиш йўлларини излаш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича янги ечимларни ишлаб чиқиш бўлишини айтди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Юрий Жоркаефф Португалия терма жамоаси футболчиларини жаҳон чемпионати давомида бор масъулиятни Криштиану Роналдунинг зиммасига юклаб қўйишга уринганликда танқид қилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.