Путин ва Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди

Путин ва Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди

28 июнь куни Владимир Путин Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Мулоқот давомида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган.

“Биласизми, биз бу мамлакатда вазият барқарорлашиши учун бор кучимизни ишга соляпмиз, ҳолатни назорат қилаётган сиёсий кучлар билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деди Путин.

Бу икки давлат етакчилари жорий йил икки марта учрашди. Аввалроқ улар 16 май куни Москвада бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти юбилей саммитида кўришган эди.

Бундан ташқари Путин ва Раҳмон январь ойидан бери олти марта телефон орқали мулоқот ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!