Путин Россия ғалаба қозониши учун нима кераклигини билади

Путин Россия ғалаба қозониши учун нима кераклигини билади

Ғалабани кафолатлаш учун Россия ҳар доим «душмандан бир қадам олдинда» бўлиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин мудофаа саноати корхоналари раҳбарияти билан учрашувда. Унинг сўзларини Россия ОАВлари келтирмоқда.

«Таъкидламоқчиманки, биз доимо бир қадам олдинда бўлишимиз керак», - деди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, доимо душмандан олдинда бўлиш керак, шунда ғалаба кафолатланади. Россия раҳбарининг таъкидлашича, Россия камида ярим қадам олдинга кета бошласа, самарадорлик кескин ошади.

Бундан ташқари, Владимир Путин Россия ҳарбий-саноат мажмуаси ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!