Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Иброҳим Раиси орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Унда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
“Владимир Путин барча томонлар оқилона вазминлик кўрсатишига ва бутун минтақа учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган қарама-қаршиликнинг янги босқичига йўл қўймаслигига умид билдирди”, — дейилади Кремль хабарда.
Ўз навбатида “Раиси Эроннинг ҳаракатлари мажбурий ва чекланган хусусиятга эга эканлигини таъкидлади ва Теҳрон қарама-қаршиликни янада кучайишидан манфаатдор эмаслигига ишонтирди.
Томонлар, шунингдек, мамлакатларнинг Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлган принципиал ёндашувларини тасдиқладилар.
“Ҳар икки томон ҳам Яқин Шарқдаги ҳозирги воқеаларнинг асосий сабаби Фаластин-Исроил можаросининг ҳал этилмагани эканлигини таъкидладилар. вазият ва сиёсий-дипломатик ечим учун шарт-шароит яратиш инқирози тасдиқланди”, дейилади баёнотда.
Путин, шунингдек, Раиси ва барча мусулмонларни Рамазон ва яқинда бўлиб ўтган Қурбон ҳайити билан табриклади.
“Владимир Путин Иброҳим Раиси ва барча Эрон мусулмонларини муқаддас Рамазон ойи тугаши ва яқинда нишонланган Рамазон ҳайити билан табриклади”, — дейилади хабарда.
Ундан ташқари, Москва ва Теҳрон қўшма инфратузилма лойиҳалари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишиб олишди.
“Россия-Эрон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш чоғида турли соҳаларда, жумладан, ўзаро манфаатли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликни янада изчил ривожлантиришга ўзаро хоҳиш билдирилди”, — дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.