Путин Медведевни ғалаба билан табриклади

Путин Медведевни ғалаба билан табриклади

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин россиялик теннисчи Даниил Медведевни US Open турниридаги ғалаба билан табриклади.

Дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Медведев АҚШ Очиқ чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковични мағлуб этиб, ўз фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнири чемпионига айланганди.

"Қадрли Даниил Сергеевич!

АҚШ Очиқ чемпионатидаги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Финалгача юқори классдаги ўйин намойиш этдингиз. Финалда ҳам номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб, унга ҳеч қандай имконият қолдирмадингиз. Ҳақиқий чемпионлар худди шундай ўйнайдилар!" - дея ўз табригини йўллаган Путин.

Путин Медведевни ғалаба билан табриклади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    бобур
    Молодец.