Путин Макронга: "Украинадаги ҳарбий операция ҳар қандай ҳолатда ҳам бажарилади"

Путин Макронга: "Украинадаги ҳарбий операция ҳар қандай ҳолатда ҳам бажарилади"

Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макронга Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси ҳар қандай ҳолатда ҳам бажарилишини айтди.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларни чўзиш орқали вақт ўтказишга уринишлар Россиянинг музокаралардаги позицияси Киевга қўшимча талаблар қўйишига олиб келиши ҳам таъкидланган.

Бундан ташқари, Россия Қуролли кучлари Украинадаги фақат ҳарбий инфратузилмани вайрон қилаётгани, Киев ва бошқа шаҳарларни бомбардимон қилиш ҳақидаги иддаолар ёлғон эканлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси Президенти, шунингдек, «Киевнинг давлат сиёсатида неонацистларнинг муҳим роли ҳақида асосли тушунтиришлар» берди. «Таъкидланишича, Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус операция давомида Россия уруш жиноятларини содир этаётган, жумладан, ҳарбий техникани турар-жойларга жойлаштириш ва тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётган миллатчи қуролли гуруҳлар жангариларига қарши муросасиз курашни давом эттириш ниятида», — дейилади хабарда.

Гап Украинанинг демилитаризацияси ва нейтрал мақоми ҳақида кетаётгани тасдиқланди, токи Россия Федерациясига Украина ҳудудидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаслиги керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!