Путин 8 май куни Эмомали Раҳмон билан тожик-қирғиз можаросини муҳокама қилади

Путин 8 май куни Эмомали Раҳмон билан тожик-қирғиз можаросини муҳокама қилади

Россия президенти Владимир Путин ва  Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 8 май  куни  Москвада  бўлиб  ўтадиган  учрашувда  Тожикистон  ва  Қирғизистон  ўртасидаги чегарадаги вазиятни муҳокама қилишади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ  Тожикистон президенти матбуот хизмати Эмомали Раҳмон 9 май куни  Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этишини маълум қилганди.

Қирғизистон ва  Тожикистон чегарасидаги зиддият 29 апрелда бошланиб, икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланиб кетди. Иккала томондан 50 га яқин одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!