"ПСЖ" ҳимоячиси "Реал"га қайтишни истамоқда

"ПСЖ" ҳимоячиси "Реал"га қайтишни истамоқда

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Испанияга қайтмоқчи. Футболчи яна "Реал"да ўйнашга қарши эмас. Бу ҳақда Испаниянинг El Nacional нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Реал” Ҳакими атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. «Қаймоқранглилар» футболчи учун камида 70 миллион евро тўлаши керак (Трансфермаркт). 2020 йилда мадридликлар футболчини "Интер"га 43 миллионга сотганди.

Жорий мавсумда Ҳакими 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!