Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев янги лавозимга тайинланди

Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев янги лавозимга тайинланди

Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у 2019 йил март ойидан бошлаб 5 йил давомида Мингбулоқ туманига ҳокимлик қилган. У президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли лавозимидан озод этилганди.

Навқирон даврим шу ерда ўтди. Бақир-чақир қилган пайтларим бўлгандир, лекин ҳеч кимга ёмонлик қилмадим. Мингбулоқдан кетиш мен учун оғир, жуда оғир”, дея айтганди Нуршод Худойбердиев 18 июл куни бўлиб ўтган йиғилишда туман фаоллари билан хайрлашиб.

Вилоят ҳокимлиги хабарида айтилишича, у 2024 йилнинг август ойига қадар туман ҳокими бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Нуршод Худойбердиев меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти “Сувназорат” инспекциясида турли вазифаларда ишлаган. 2015-2016-йилларда Мингбулоқ тумани Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016—2017-йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017—2019-йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!