Президент сайловида қатнашмоқчи бўлган хориждаги фуқароларимиз диққатига (ВИДЕО)

Президент сайловида қатнашмоқчи бўлган хориждаги фуқароларимиз диққатига (ВИДЕО)

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 54 та сайлов участкаси фаолият юритмоқда.

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Президент сайловида қатнашиши учун консуллик рўйхатига кириши шарт эмас.

Бу барча юртдошларимизга, қаерда бўлишидан қатъий назар, Президент сайлови куни, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Хорижий давлатларда жойлашган участка сайлов комиссияларининг манзиллари кўрсатилган интерактив харита “Dunyo” ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган.

2021 йил 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!