Пойтахтни Жиззахга кўчиришни таклиф қилган ёзувчи Шавкат Мирзиёевга «пахта» қўйганмиди?

A A A
Пойтахтни Жиззахга кўчиришни таклиф қилган ёзувчи Шавкат Мирзиёевга «пахта» қўйганмиди?

Ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифи ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинди. Minbar.uz ёзувчи билан боғланди ва унинг таклифи президентга пахта қўйиш сифатида баҳоланаётганига муносабатини сўради.

Биринчидан, мен ҳукумат тепасидагиларни унча яхши билмайман. Иккинчидан, 1993 йилдан бери Шавкат Мирзиёевни танийман. Лекин қамалганимдан кейин бошқа кўрмаганман. Интернетда чиққан Пахта қўйибди, маддоҳ каби иддаоларни ўқиб беришди. Мен қандай бўлсам шундай ёзаман. Бировга маддоҳлик қилиш менинг зеҳниятимга ёт. Ислом Каримовни ёмон дедимми, ёмонлигича қамалиб чиқдим. Мирзиёевнинг ғайратли, ишчан одам эканини биламан, ўша пайтларда буни ўз кўзим билан кўрганман. Университетнинг ректори менинг синфдошим Абдураҳмон Ражаб эди. Содиқ дўстларим бор эди, шулар орқали Мирзиёевни таниганман, суҳбатлашганман. Ҳокимиятга келган вақтиданоқ Мирзиёевни юрагимдан мақтаганман, қўллаган бўлсам юрагимдан қўллаганман. Исмат Хушевга ва чет элдаги бошқа дўстларимга бу одам 20 соатлаб ишлайди, ниҳоятда ҳаракатчан одам деб айтганман. Ростан ҳам ишлаяпти, ҳаммамиз якдил бўлиб Президентга ёрдам беришимиз керак. Ҳаммада камчилик бўлиши мумкин, ҳеч ким қусурдан холи эмас , дейди ёзувчи.

Эврил Турон пойтахтни кўчириш ҳақидаги таклифига ҳам изоҳ берди:

Тошкентнинг пойтахтга айлантирилгани ҳақида турли версиядаги маълумотлар юради. Баъзи манбаларга кўра Тошкент Кремлнинг қутқуси билан пойтахтга айлантирилган. Пойтахтни алмаштириш таклифи менинг бир фикрим эди, бу менинг гапим тўғри дегани эмас. Кимдир бошқа фикр айтади, яна кимдир мутлақо бошқа фикр айтади. Жамият фикр алмашув билан ривожланади. Пойтахтни кўчириш масаласига тўхталсак, пойтахтни Самарқандга кўчириб бўлмайди. Чунки у ердаги ҳамма эски уйларни бузишга тўғри келади. Эски маҳаллалардаги турли тилда гаплашувчи маҳаллий аҳолини кенгликларга кўчириш керак. Самарқанд очиқ музей шаҳри бўлиши лозим.Тошкент шаҳри Истанбул, Олмаота, Нью-Йорк каби шаҳарлардек бир улуғвор шаҳар сифатида қолаверади. Бу унинг нуфузига, ривожланишига тўсиқ бўлмайди. Пойтахт нисбатан ўртароқда бўлиши маъқул, ўрталиқ деб Навоийни айтишимиз мумкин, лекин менинг нуқтаи назаримга кўра, балки хато қилаётгандирман, энг қулай жой Ғаллаорол билан Булунғурнинг орасидир. Шу жой ҳамма вилоят учун ўрталиқ ва қулай деб ўйлайман. У ернинг об-ҳавоси ўзга бир дунё. Помир тизмаларидан Ғўбдин тоғига қадар кенгликда қуриш мумкин. Ҳеч жой бузилмайди. Шаҳарлар шундай туғилади. Ҳозирги бузиб қурилаётган пулга буни қурса бўлади ва бу таклифни Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда деб айтганман. Мен ўзимни мутлақ ҳақ демайман, бор-йўғи бир нисбий фикр ташлаганман, холос. Кимдир эътироз билдирса буни ҳам тўғри қабул қиламан .

Ёзувчи пойтахтни кўчириш таклифининг фойдали томонларига ҳам тўхталди:

Пойтахт кўчирилса, миллат ривожланади, давлат ривожланади, битта янги катта шаҳар пайдо бўлади. У ерда маҳаллийчилик ҳам бўлмайди. Масалан, Сирдарё вилоятида маҳаллийчилик йўқ. Биз ҳали оломонмиз, миллат сифатида шаклланмаганмиз. Олмония ёки Францияда ҳеч кимдан қаерликсан, шаҳарликмисан, қишлоқимисан? деб сўрашмайди .

Эврил Турон пойтахтни кўчириш таклифи ортидан бўлаётган гап-сўзларнинг сабаби таклиф моҳиятини тушунмаслик эканини урғулади:

Бу таклифни мен бир фикр дея берганман. Фикримнинг моҳиятини тушунмаганлар эса ижтимоий тармоқда, интернет сайтларида аравани қуруқ олиб қочишаяпти. Баъзи сайтлар эса тушуниб-тушунмасдан пойтахтни кўчирмоқчи деб ёзишибди. Гап-сўз қилаётганлар аввал эссени тўлиқ ўқиб чиқишсин, бу таклифнинг бир фикр эканини тушуниб етишсин .

Шунингдек, ёзувчи Ўрта Осиё бирлиги ҳақида фикрини айтди:

Келажакда биз Ўрта Осиё эллари бирлигини ташкил қилсак, ҳарбий бирлик, иқтисодий бирлик, ягона пул бирлиги бўлади, лекин ҳамма ўз ҳолича қолади. Бу худди Европа иттифоқига ўхшаган бирлашув бўлади .

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 1943 йил 12 декабрда Фориш туманида туғилган. Қамалишидан олдин Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. Боғдон қашқири , Туманли кунлар , Ўлмас қоялар , Қора дўлана каби китоблари нашр қилинган. Хорижда Бўз бўри , Оқ гул ва Ой нури романлари чоп этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди.

Инсоният йирик иқлим фалокати хавфи остида

The Washington Post'нинг эслатишича, бундан қарийб 150 йил муқаддам иқлим ўзгаришлари ҳосилни йўқ қилган.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.