Порошенко: "Россия учта нарсадан қўрқади"

Порошенко: "Россия учта нарсадан қўрқади"

Украина Президенти Пётр Порошенко Россия ва унинг президенти қўрқадиган 3 нарса ҳақида билишини ўзининг Тwitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
 
"Qalampir.uz"нинг ёзишича, “Россия уч нарсадан қўрқади: биринчидан, бизнинг бирлик ва ҳамжиҳатлигимиздан, иккинчидан, Украинадаги ҳудудлар – Донбасс, Қрим ва Азов денгизидаги халқаро иштироклардан нафратланади. Учинчидан эса, Путин Украинанинг Европадаги муваффақиятини ёмон кўради”, деб ёзди Порошенко.
 
Порошенко бу изоҳ орқали Қримни ҳали ҳам Украина ҳудуди эканлигини таъкидламоқчи бўлган бўлиши ҳам мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Украина Президенти Пётр Порошенконинг телефон орқали мулоқот қилиш ташаббусига жавоб бермаслигини айтганди.
 
“Гап фақат менинг Пётр Алексеевич билан телефонда гаплашишни хоҳламаслигимда эмас. Гап шундаки, мен ҳақиқатан ҳам унинг сайлов кампаниясида иштирок этишини истамайман”, деган эди Россия етакчиси.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!