​​Пора олмайдиган судья. Унинг йиллик маоши қанчалигини биласизми?

​​Пора олмайдиган судья. Унинг йиллик маоши қанчалигини биласизми?

«Йил журналисти» мукофотидан мукофот топшириладиган кунда маҳрум этилган «Газета.уз» журналисти Никита Макаренко яқинда АҚШда бўлиб қайтди, деб ёзади "Дарё" нашри. У шунчаки саёҳат қилгани йўқ, балки Американинг бугунги куни, бугунги ҳаёти ҳақида репортажлар тайёрлаган. Кеча шундай репортажлардан бири эълон қилинди. У асосан Мичиган штати судьяси Пол Дененфелд (суратда) ва унинг ёрдамчиси Адам Комарнинг интервьюсидан иборат.

Судья Пол Дененфелд: Менинг маошим — бу очиқ ахборот. У интернетда очиқ кўриниб туради. Ўз вақтида биз йиллаб ҳаётий эҳтиёжларимизни қондира оладиган даражада етарли пул олмаганмиз, лекин ҳозир шундай маош оляпмиз. Менинг маошим йилига 143 минг доллар (ойига тахминан 12 минг доллар). Барча судьяларнинг маошлари маълум ва очиқ. Ва ҳар бир фуқаро маъмурият/ҳукуматга сўров йўллаб, исталган амалдорларнинг маоши ҳақида ахборот олиши мумкин.

Агар сиз амалдор ҳалол бўлишини истасангиз, унга етарли миқдорда маош тўлашингиз керак. Мен судья сифатида ўз маблағларим ҳаракати ҳақида тўлиқ ҳисобот бераман ва бу ҳисобот очиқ фойдаланувда кўриниб туради. Агар бирор бир бошқа манбадан, дейлик, ўқитувчилик фаолиятидан даромадим бўлса, уни ҳам кўрсатишим шарт. Биз жуда шаффофмиз ва шундай бўлишимиз ҳам керак. Жамият судьянинг иши суд қилиш эканлиги ва у пул топиш томон чалғиб кетмаслиги кераклигини билиши керак.

Маошим борасида шикоят йўқ. Харажатларимни қоплашга қурбим етади ва менга пора керак эмас. Лекин шуни ҳам айтишим жоизки, судьянинг иши оғир. Бизда 20 кунлик меҳнат таътили бор. Мен яна 10 кун қўшимча таътил сўрашим мумкин, лекин ундай қилмайман. Судимиз жуда банд. Мен дам олиш кунлари ҳам ишлайман, уйда. Иш танаффуссиз давом этади.

Никита Макаренконинг қўшимча қилишича, АҚШ федерал округ судьяси маоши Полникидан ҳам кўпроқ — йилига 208 минг доллар (бу маълумот АҚШ Олий суди сайтида ёзиб қўйилган). Ўзбекистондаги судьяларнинг маоши расмий сайтларда кўрсатилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!