Поплик 26 ёшли аёл «Сирдарё»га чўкиб кетди

Поплик 26 ёшли аёл «Сирдарё»га чўкиб кетди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 15:30ларда Наманган вилоятининг Поп туманидаги Уйғур маҳалласида яшаган, 1995 йилда туғилган А. Д исмли фуқаро Мирзаорол маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёсига техника хавфсизлигига риоя этмаганлиги ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида тушиб дарёда чўкиб кетган.
Бу ҳақида воқеа юз берганидан ярим соат ўтиб, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди. Вилоят ФВБ қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ҳамда Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Шу жойнинг ўзида дастлабки сув ости ва сув усти қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди.


Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторовнинг маълум қилишича, айни пайтда ҳам қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ва Поп тумани ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳидан 20 нафар ходим ҳамда бир қатор кўнгиллилар томонидан ҳодиса юз берган жойда сув ости ва сув устида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ота-оналардан фарзандларини тез оқар канал, дарё ва кўл атрофларида назоратсиз қолдирмасликни, болалар ҳаётига зомин бўлмасликларини сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!