Полша Ташқи ишлар вазири Путиннинг сўзларига жавоб қайтарди

Полша Ташқи ишлар вазири Путиннинг сўзларига жавоб қайтарди

Россия президенти Такер Карлсонга берган интервьюсида "Полша Гитлерни ўзига ҳужум қилишга мажбур қилганлиги"ни айтиб ўтган эди.

"Бу Россия диктатори Владимир Путиннинг 1939 йил 17 сентябрда СССР бостириб кирган давлатни Иккинчи жаҳон уруши бошланишида биринчи марта айблаши эмас. Биз Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб киришини телбаларча оқлашига ўрганиб қолганмиз. Аммо энг ҳайратланарлиси бу сафар америкалик журналист буни (Путиннинг фикрларини) қўллаб-қувватламоқда", — Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски ўзиниг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!