Польша Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди

Польша Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди

Польша Россия ва Беларус рақамларига эга юк машиналарининг ўз чегарасидан ўтишини тўхтатди. Бу ҳақда 29 май куни маҳаллий RMF24 радиостанцияси ички ишлар вазири буйруғига таяниб хабар берди. Янги қоидалар 1 июндан бошлаб кейинги огоҳлантиришгача амал қилади.

«Беларус Республикаси билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида Беларус Республикаси ёки Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатга олинган юк автомобиллари, тягачлар, тиркамалар, шу жумладан яримтиркамалар, автопоездлар ҳаракати тўхтатилади», дейилади хабарда.

Польша нашрининг хабар беришича, баъзи Беларус компаниялари бундай сценарийга тайёргарлик кўришган ва Польшада қайта рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлишган. Бироқ ҳукумат матбуот котиби Питер Мюллер сўзларига кўра, «режимларга алоқадор» компаниялар хавфсизлик хизматлари назорати остида.

«Бунинг учун зарур воситалар, жумладан, санкциялар рўйхати мавжуд, чунки бу рўйхатга Польшадаги ташкилотлар ҳам кириши мумкин», деди ҳукумат вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!