Польша Латвия каби Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаши мумкин

 Польша Латвия каби Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаши мумкин

Польша Латвия каби Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаши мумкин — Польша бош вазири.

"Латвия Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига эмбарго жорий этишга қарор қилди. Биз Латвиядаги вазиятни таҳлил қиламиз ва мен Полша ҳам худди шундай ташаббус билан чиқишини истисно этмайман", — дея таъкидлади мамлакат бош вазири Доналд Туск.

Ҳукумат бу масалани норозилик билдираётган фермерлар билан учрашувда муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 феврал куни Латвия Россия ва Беларусдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва озуқаларини олиб киришни тақиқлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!