Покистонда одамларни том босиб қолди, қурбонлар бор

Покистонда одамларни том босиб қолди, қурбонлар бор

Камида олти киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳат олган. Покистонда бир неча кундан буён қаттиқ жала ёғмоқда. Натижада Панжоб вилоятининг Сахивал шаҳрида уйнинг томи одамларни босиб қолган, деб хабар бермоқда ARY News телеканали.

Қурбонлар орасида беш нафар аёл ҳам борлиги айтилмоқда.

Телеканал берган маълумотга кўра, воқеа жойига полиция ва қутқарувчи гуруҳлар жўнатилган, лекин қаттиқ жала ва қоронғу тун уларнинг қутқарув амалиётини олиб боришига тўсқинлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!