Покистон Транс-Афғон темир йўли лойиҳаси устида фаол ишламоқда

Покистон Транс-Афғон темир йўли лойиҳаси устида фаол ишламоқда

Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардорий Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ вазирлар кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Марказий Осиё мамлакатларини Покистон денгиз портларига ўта муҳим чиқиш йўли билан таъминлайди, ШҲТ минтақаси билан табиий юк ташиш алоқасини таъминлайди.

Трансафғон темир йўл коридори “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” йўналишидир. Лойиҳанинг тахминий қиймати қарийб 4,6 миллиард долларни ташкил этади, амалга оширишнинг кутилаётган муддати 5 йил.

Бу юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!