Пластик карта ўғрисига жиноий иш қўзғатилди

Пластик карта ўғрисига жиноий иш қўзғатилди

Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида яшовчи Д.С. банкоматдан пул олмоқчи бўлганида унга бир киши ёрдамлашиб юборди.

Аммо мазкур жараёнда ўша кимса унинг пластик картасини бошқасига алмаштириб қўйибди. Табиийки, жабрланувчи ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарликни Зарбдор туманининг Янгиобод маҳалласида яшовчи И.Х. содир этгани аниқланган.

У мазкур картадан 231 минг сўм олишга муваффақ бўлган.

Ҳолат юзасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!