Песков Ўзбекистон фуқаролари учун "миграция амнистияси"га оид саволга жавоб берди

Песков Ўзбекистон фуқаролари учун "миграция амнистияси"га оид саволга жавоб берди

Ўзбекистон элчихонаси 158 минг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан "миграция амнистияси" берилганини маълум қилди.

Шунингдек, "миграция амнистияси" илгари суд қарорлари асосида Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига тааллуқли эмаслиги қайд этилди.
Журналист "бундай амнистия жиноий вазиятга қандай таъсир қилиши мумкинми", - деган савол билан Россия президенти матбуот котибига мурожаат қилди.
"Қаранг, бу президент администрациясига тегишли савол эмас. Бу бизнинг миграция идоралари ва ИИВга тегишли савол. Мен сизга у ерга мурожаат қилишни маслаҳат бераман", - деди Песков журналистларга.
Песков, шунингдек, бундай амнистия тўғрисида қарор Кремл томонидан қабул қилинмаганини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!