Бу йил кўп қурбон бердик, сабримиз синовдан ўтди. Шунга қарамай, бизни нафақат ўз истеъдоди балки, дунёнинг яхшиланишига куч ва вақт сарфлагани билан ҳайратга солган инсонлар бор. Улардан бири бўлган Селена Гомезни "People" нашри "2020 Йил одами" деб эълон қилди.
Селена жорий йилда "Rare" номли ўзининг биринчи альбомини чиқарди, HBO Max серияли Selena + Chef дастурини йўлга қўйди ва унинг бу ошпазлик шоуси катта муваффақият қозонди. "Instagram"да энг кўп кузатувчиларга, яъни 195 миллион фолловерга эга бўлган хонанда ўз саҳифасида июнь ойида қора танли Aмерика фуқароси билан юз берган ноҳақликка қарши намойишларда қатнашди.
У бу ютуқлар билан кифояланмади. Шунингдек, 2020 йилда Селена Гомез "Rare beauty" инклюзив пардоз брендига асос солди. Гомез ўз бренди орқали одамларни руҳий саломатлик хизматларидан фойдаланишига кўмак бериш ва молиялаштириш учун 10 йил ичида 100 миллион доллар йиғишни мақсад қилган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Агар Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий расмий равишда ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирса, ўт очишни тўхтатиш ҳатто эртага ҳам амалга ошиши мумкин.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.