Пелоси Ереванда икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасини муҳокама қилади

Пелоси Ереванда икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасини муҳокама қилади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Ереванга сафари чоғида Арманистон раҳбарияти билан икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади.

“Ташриф давомида 17-19 сентябрь кунлари Вакиллар палатаси спикери Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Миллий ассамблея раиси Ален Симонян ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашиб, арман-америка муносабатлари ва ҳозирги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади”, - дейилади Америка томони баёнотида.

Пелоси шунингдек матбуот анжумани ўтказиш ниятида.

Аввалроқ Politico газетаси манбаларга таяниб, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Арманистонга бориб, бош вазир билан учрашиш режалари ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!