Павел Дуров "Telegram"га пуллик обуна хизмати жорий этилганини расман эълон қилди ва бу нима учун кераклигини тушунтирди:
"Биз энг талабчан мухлисларимизга кўпроқ имкониятлар тақдим этишнинг ягона йўли — юқори даражадаги қулайликларни пуллик қилиш эканлигини англадик. Шу ойда Telegram-Premium обуна режасини тақдим этамиз. Ҳар кимда қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларни харид қилиш имкониятлари мавжуд бўлади. Бу шунингдек, фойдаланувчиларга Telegramни қўллаб-қувватлаш ва янги функцияларни биринчилардан бўлиб қабул қиладиган клубга қўшилиш имконини беради", — деб ёзди Дуров ўз каналида.
Унга кўра, барча мавжуд функциялар бепул бўлиб қолади ва кўплаб янги бепул функциялар пайдо бўлади.
Маълум қилинишича, ҳатто Telegram-Premium`га обуна бўлмаган фойдаланувчилар ҳам унинг баъзи афзалликларидан фойдаланишлари мумкин, масалан, premium фойдаланувчилари томонидан юборилган катта ҳужжатлар, медиа ва стикерларни кўриш ёки агар улар хабар остида бўлса, реакцияларни қўшиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.