Пашинян йил охиригача Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин деб ҳисоблайди

Пашинян йил охиригача Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин деб ҳисоблайди

Йил охиригача Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин, Ереван бунинг учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян брифингда маълум қилди.

“Мен ҳар доим тинчлик шартномасини йил охиригача имзолашни мумкин деб ҳисоблаганман, чунки мен бундай шартномани имзолаш учун сиёсий мажбурият олганман. Ҳа, йил охиригача уни имзолаш мумкин, деб ҳисоблайман”, деди у.

Бироқ ҳукумат раҳбари икки давлат ўртасидаги тинчлик шартномасини октябр ойида Гранадада имзолаш режалаштирилмаганига эътибор қаратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!