Франция пойтахтида ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатганларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланилди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Deutsche Welle.
Парижда ҳукумат ташаббуси билан бошланган пенсия ислоҳотига қарши намойишда 6 мингга яқин одам қатнашди. Намойишчилар шаҳар марказида полиция билан тўқнашган, натижада 16 март куни 217 киши ҳибсга олинган.
Полиция ходимларига турли нарсаларни отган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланилди. Намойишлар Марсель, Дижон, Нант, Ренн, Руан, Гренобль, Тулуза ва Ницца шаҳарларида бўлиб ўтди.
AFP хабарига кўра, намойишчилар Марселдаги бир нечта дўконларни вайрон қилган. Нант, Ренн ва Лион шаҳарларида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда анчадан бери пенсия ислоҳотига қарши кенг кўламли норозилик намойишлари ўтказилиб келинмоқда. Мамлакат шаҳарларида жами миллионга яқин одам кўчаларга чиққан.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.