Париждаги Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланди, дея хабар бермоқда 24.kg нашри.
«Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми» халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматованинг маълум қилишича, ўзбекистонлик мураббийни «инсонийлик, бағрикенглик ва халқ дипломатиясининг юксак савияси учун» мукофотлаш тўғрисидаги қарор 5 август куни қабул қилинган.
«Акмалга инсонийлиги ҳамда биродарлик муносабати учун раҳмат. Биз буни қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз ва қойил қоламиз. [Қирғизистонга] келишингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида 4 августга ўтар кечаси қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли америкалик Ҳарвей Жаҳмалга қарши чорак финал жангини ўтказиб, ярим финалга чиққанди. Жанг давомида унга Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилган.
Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев эса жангни экран орқали томоша қилган. Тармоқларда келтирилган маълумотларга кўра, Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга бора олмаган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.