Пандемя! Қишки оёқ кийимлар камёб маҳсулотга айланиши мумкин
Коронавирус пандемияси шароитида ишлаб чиқариш учун материаллар етказиб беришда узилишлар бўлганлиги сабабли французлар учун дўкон пештахталарида қишки пойабзаллар етарли бўлмаслиги мумкин.
Ушбу огоҳлантириш маҳаллий бизнес эгалари томонидан берилди, дея хабар қимоқда “BFMTV”.
Қайд этилишича, биринчи навбатда француз болалари қиш учун мавсумий пойабзал етишмовчилигига дуч келиши мумкин. Масалан, “Chupi Boots” болалар пойабзали дўкони менежери Филипп Шелли дўконининг атиги учдан икки қисмигина тўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, бу фақат захирадаги оёқ кийимлар бўлиб, ёзги пойабзалларнинг ўрнини босадиган янгилари ҳали келтирилмаган.
Унинг аниқлик киритишича, коронавирус пойабзал учун таглик, елим ва терини етказиб беришдаги узилишларга сабаб бўлган. Бу ҳам етмагандек, эндиликда ушбу материаллар ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъи назар чекланган миқдорда юборилади.
"Бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз ҳозирда пойабзал тайёрлаш учун керакли бўлган маҳсулотларга буюртма беришда қийналишмоқда", дея таъкидлади Шелли ва Францияда ишлаб чиқариш жараёни икки ой давомида тўхтаганини ва эндиликда уни қоплаш қийинлигини қўшимча қилган ҳолда.
Ўз навбатида, қишки пойабзалларнинг мамлакатнинг ёши катта аҳолиси учун ҳам етарли бўлмаслиги мумкинлигини айтаётган Франциянинг пойабзал етказиб берувчилар федерацияси аъзоси Роберт Тринелнинг сўзларига кўра, айни кунларда етказиб беришнинг умумий кечикиши тахминан 30% ни ташкил қилмоқда.