Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш якунланмоқда

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш якунланмоқда

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш ишлари якунига етмоқда.

Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Айхан Ҳажизода маълум қилди, дея хабар беради APA.

Ҳожизоданинг қайд этишича, элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари кеча, 29 январ куни Бокуга етказилган. Марҳум Ўрхон Аскеровнинг жасади ҳам худди шу рейсда Бокуга етказилди.

27 январ, жума куни Боку вақти билан соат 08:30 да Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужум натижасида элчихона қўриқлаш бошлиғи ҳалок бўлган, 2 нафар қўриқчи яраланган.

Президент Илҳом Алиев ҳодисани “террор ҳужуми” деб атади ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрондаги дипломатик миссия ходимлари ва оила аъзоларини эвакуация қилиш режасини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!