Озарбайжонда жорий йил июль ойида тўйлар сони кескин камайиб кетди. 2025 йил июнь ойида 5 000 дан ортиқ никоҳ қайд этилган бўлса, июлда бу кўрсаткич 2 694 тага тушди. Мутахассислар буни қариндошлар ўртасидаги никоҳларни тақиқлаш билан изоҳламоқда
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тақиқланиши ҳақидаги қонун 2025 йил 1 июлдан кучга кирган. Янги тартибга кўра, умумий бобо ёки бувига эга бўлган ака-ука ва опа-сингил фарзандлари, шунингдек, биологик жиҳатдан қариндош бўлган амакиваччалар ёки холаваччалар ўртасида никоҳ ман этилди. Бу қарор генетик нуқсонлар билан туғиладиган болалар сонини камайтириш ва соғлом авлодни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Озарбайжон Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида 12 146 та ажрим қайд этилган. Бироқ ажримлар сони ўтган йилга нисбатан бироз пасайиб, ҳар 1 000 кишига нисбатан кўрсаткич 2,1 дан 2,0 га тушган.
Эндиликда никоҳга ариза топшираётганлар қариндошлик даражасини аниқлаш учун туғилганлик гувоҳномалари ва ота-оналари ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур. Қоидабузарлик ҳолатларида эса маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.