17 февраль куни 60-Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Антони Блинкен Озарбайжон билан икки томонлама алоқалар муҳимлигини қайд этди. Давлат котибининг қўшимча қилишича, АҚШ ва Озарбайжон ўртасида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун яхши имкониятлар мавжуд.
Илҳом Алиев, ўз навбатида, Озарбайжон Қўшма Штатлар билан икки томонлама кун тартибини юқори баҳолайди. Давлатимиз раҳбари мамлакатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш учун қулай имкониятларни таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби Озарбайжонда бўлиб ўтган CОP29 муносабати билан табрикларни етказар экан, Қўшма Штатлар ҳам CОP доирасида Озарбайжон билан ҳамкорлик қилишга ва бу борада мамлакатимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Президент Илҳом Алиев табрик учун миннатдорлик билдириб, CОP29 Озарбайжон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва бу йўналишда ҳамкорликда ишлаш учун ажойиб имкониятлар очаётганини алоҳида таъкидлади.
Алиевнинг айтишича, Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик дастурини қўллаб-қувватлайди. У Арманистон Бош вазири билан Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув ҳақида маълумот бериб, тинчлик битими бўйича музокаралар ва чегараларни делимитация қилиш бўйича учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилганини ижобий қадам сифатида баҳолади.
Минтақада тинчлик аллақачон амалда ўрнатилганини таъкидлаган Президент Озарбайжон-Америка икки томонлама муносабатлари Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнидан ташқарида ўз-ўзидан ривожланиши кераклигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида минтақавий алоқалар, транспорт масалалари, Ўрта йўлак ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) махсус операцияси натижасида Россия стратегик авиациясига етказилган зарар ҳақидаги маълумотларни янгилади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.