Ойлик йўл чипталаридан фойдаланилмаган кунлар учун маблағлар қайтарилади

Ойлик йўл чипталаридан фойдаланилмаган кунлар учун маблағлар қайтарилади

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 10 июлдан бошлаб жамоат транспорти,  хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги пойтахт автобус йўналишлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

Шу муносабат билан, июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан жорий йилнинг 1-августидан 10-августига қадар қайтариб олиниб, фойдаланилмаган кунлари учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!