ОТМга кириш имтиҳонлари вақтида кимдир коронавирус юқтириб олса, компенсация тўланадими?

ОТМга кириш имтиҳонлари вақтида кимдир коронавирус юқтириб олса, компенсация тўланадими?

2020/2021 ўқув йили ва имтиҳонлар ташкил этилиши билан боғлиқ мавзуларда АОКА штабига аҳолидан келиб тушаётган саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди.

— Стадионларда тест имтиҳонида қатнашаётган гуруҳ назоратчилари ва маъсуллар жараён вақтида коронавирус юқтириб олса, компенсация тўлаб бериладими?

— Тест синови ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда булар кўзда тутилмаган. Бироқ айтиш керакки, бундай ҳолларда бемор албатта диққат-эътиборда бўлади.

— Абитуриент олган баллига қараб нечанчи ўринда турганини қандай билиши мумкин? Фақат http://mandat.dtm.uz сайти орқалими?

— Шахсий кабинет орқали ҳам билса бўлдаи. Кенгайтирилган маълумотларни Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий сайти ва https://t.me/rasmiydtm телеграм канали орқали олиш мумкин.

— Бу йил кириш имтиҳонларига IELTS сертификати ўтадими?

— 5.5 ва ундан юқори даражадаги IELTS сертификатига эга абитуриентларга инглиз тили фанидан максимал балл берилади.

— Сиртқи таълим шаклида имтиҳонлар онлайн бўладими?

— Сиртқи ва кечки таълим шаклларида ҳам имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланади ва очиқ майдонларда ўтказилади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!