Оқ уй: Россия Эрондан юзлаб дронларни олди ва унинг ёрдами билан уларни ишлаб чиқарувчи завод қурмоқда

Оқ уй: Россия Эрондан юзлаб дронларни олди ва унинг ёрдами билан уларни ишлаб чиқарувчи завод қурмоқда

Оқ уй жума куни Россия Эрон билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштираётгани ва Теҳрондан Украинага зарба беришда фойдаланаётган юзлаб камикадзе дронларини олганини айтди.

Оқ уй яқинда махфий маълумотларга таяниб, дронлар Эронда ишлаб чиқарилгани, Каспий денгизи орқали Россияга етказилгани, кейин эса Украинада қўлланилганини айтди.

“Сўнгги ҳафталарда Россия Киевга зарба бериш ва Украина аҳолисини қўрқитиш учун Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланди ва бу Россия-Эрон ҳарбий ҳамкорлиги чуқурлашиб бораётганга ўхшайди”, - деди Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби.

“Биз, шунингдек, Россия Эрон билан ҳамкорликда Россия ҳудудида Эрон учувчисиз учоқларини ишлаб чиқараётганидан хавотирдамиз”, — дея Жон Кирби сўзларини келтирган Reuters агентлиги.

Кирбининг айтишича, АҚШ Россиянинг Татаристондаги Алабуга махсус иқтисодий зонасида келаси йил бошида тўлиқ ишга тушиши мумкин бўлган дрон заводини қуриш учун зарур бўлган материалларни Эрондан олаётгани ҳақида маълумотга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!