Оқ уй Ар-Риёдга ҳужум қуролларини сотишга қўйган тақиқини бекор қилди

Оқ уй Ар-Риёдга ҳужум қуролларини сотишга қўйган тақиқини бекор қилди

Оқ уй АҚШнинг Саудия Арабистонига охирги уч йил давомида амалда бўлган ҳужум қуролларини сотишга қўйган тақиқини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters АҚШ Давлат департаменти вакили баёнотига таяниб хабар берди.

«Биз қурол-яроғларни узатиш бўйича одатий сиёсатимизга мос келадиган ҳар бир ҳолатда янги трансферларни кўриб чиқамиз», деди расмий.

Reuters манбаларига кўра, президент Жо Байден маъмурияти жорий ҳафта бошида Конгрессни тақиқни бекор қилиш қарори ҳақида хабардор қилган. Суҳбатдошлардан бири Ар-Риёдга ҳужум қуролларини сотиш келаси ҳафтадаёқ тикланиши мумкинлигини инкор этмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!