Оқ уй: "АҚШ Афғонистонда аксилтеррор амалиётларини ўтказиш ҳуқуқига эга"

Оқ уй: "АҚШ Афғонистонда аксилтеррор амалиётларини ўтказиш ҳуқуқига эга"

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар учун ўтказилган брифингда Қўшма Штатлар зарурат туғилганда Афғонистонда аксилтеррор амалиётларини ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Газета.ру.

Кирбининг айтишича, ҳозирда Афғонистонда оз сонли Ал-Қоида фаоллари бор.

“Афғонистонда ҳали ҳам “Ал-Қоида” жангарилари борлигини биламиз. Бу рақам унчалик катта эмаслигини айтган бўлардим”, — деди у.

Оқ уй матбуот котибининг таъкидлашича, агар АҚШ “Ал-Қоида” ёки бошқа террорчилик ташкилоти таҳдидини сезса, АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги операция бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!