ОПЕК Бош котиби Бағдодга ташриф буюрди
ОПЕК Бош котиби Ҳайсам ал-Ғайс икки кунлик ташриф билан Бағдодга келди.
Бу ҳақда Ироқ нефт вазирлиги расмий вакили Асем Жиҳод маълум қилди.
“Ал-Ғайс бугун Бош вазирнинг энергетика бўйича ўринбосари, нефт вазири Хаян Абдел Ғанининг таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Бағдодга келди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Унинг Бағдодда бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).