Олтмиш йил умр кўрган кишига узр учун ўрин қолмайди

Олтмиш йил умр кўрган кишига узр учун ўрин қолмайди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ таоло ажалини кечиктириб, ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмаган .

Бухорий ривоят қилган.

Имом Аҳмад ҳам Муснад ларида қуйидагича ривоят қилганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмайди .

Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир баҳона қолдирмабди.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!