Жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот — 2026 йилги «Олтин тўп» учун 30 нафар номзоднинг номи маълум бўлди. Номзодлар рўйхати мукофот таъсисчиси бўлган France Football журнали томонидан ўтказилган маросимда эълон қилинди.
2026 йилги «Олтин тўп» учун номзодлар:
Жуд Беллингем — «Реал» Мадрид
Пау Кубарси — «Барселона»
Марк Кукурелья — «Реал» Мадрид
Усмон Дембеле — «ПСЖ»
Луис Диас — «Бавария»
Бруну Фернандеш — «Манчестер Юнайтед»
Эрлинг Холанд — «Манчестер Сити»
Габриэл Магальяйнс — «Арсенал»
Харри Кейн — «Бавария»
Ашраф Ҳакимий — «ПСЖ»
Ламин Ямал — «Барселона»
Хвича Кварацхелия — «ПСЖ»
Маркиньос — «ПСЖ»
Садио Мане — «Ал-Наср»
Лаутаро Мартинес — «Интер»
Килиан Мбаппе — «Реал» Мадрид
Нуно Мендеш — «ПСЖ»
Лионель Месси — «Интер Майами»
Майкл Олисе — «Бавария»
Жоау Невеш — «ПСЖ»
Уильям Пачо — «ПСЖ»
Хулиан Киньонес — «Ал-Қодисия»
Деклан Райс — «Арсенал»
Родри — «Барселона»
Фабиан Руис — «ПСЖ»
Ферран Торрес — «ПСЖ»
Уильям Салиба — «Арсенал»
Дайо Упамекано — «Бавария»
Винисиус Жуниор — «Реал» Мадрид
Витинья — «ПСЖ»
2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбир Лондонда ўтказилади. Маросим тарихдаги юбилей — 70-маротаба ташкил этиладиган «Олтин тўп» тақдимоти бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб ФИФА рейтингидаги кучли 100 таликка кирувчи мамлакатлардан 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
«Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби — «Пари Сен-Жермен» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.
Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.
49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.
Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.