Олмазорда “Cobalt” светофорга урилиб, ёниб кетди

Олмазорда “Cobalt” светофорга урилиб, ёниб кетди

Жорий йилнинг 14 май куни тахминан соат 05:00 да Олмазор тумани, Келес кўчасида 1982 й.т. Д.Ю. “Cobalt” русумли автомашинасини (давлат рақами 01 В 550 КА) бошқариб кетаётган вақтда, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги тўсиқ устига чиқиб кетиб, светофорга урилган.

Натижада двигателда ёнғин чиққан, тез орада воқеа жойга етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!