Олимпиада олтин медали ростдан ҳам олтиндан ясаладими?

Олимпиада олтин медали ростдан ҳам олтиндан ясаладими?

Oxford Economics нашри Париж Олимпиадасининг олтин медалини 950 еврога баҳолаган.

Олтин медалнинг оғирлиги 529 грамм, аммо атиги олти грамм олтин. Яъни, медалнинг 1,3 фоизигина олтин, қолган қисми эса соф кумуш. Аниқроғи, медаль кумуш ядро устига ётқизилган пластинка олтиндан иборат.

Аслида 1912 йилги Стокгольм ўйинларигача олтин медаллар тўлиқ олтиндан ясалган. Аммо Биринчи жаҳон урушидан кейинги пулни тежаш сиёсати туфайли 1920 йилдан медалда олтин миқдори камайган.

Лекин кумуш медаль ҳали ҳам бутунлай кумушдан ясалган, бронза эса мис, қалай ва рух қотишмасидан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!